Активлар тоифаси: Кўчмас мулк
Соҳа: Меҳмонхона бизнеси
Битимнинг тузилиши: хусусийлаштириш йўли билан 100% акцияларни сотиб олиш
Умумий маълумот: 2022 йилда ўтказилган халқаро тендер натижаларига кўра, «Poytaxt Qurilish va Xizmat» МЧЖнинг устав капиталидаги 87 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 100% улушини сотиш бўйича ғолиб сифатида «Abu Dhabi Uzbek Investment» — Ўзбекистон-БAA инвестиция компанияси танлаб олинди.
Hyatt Regency Tashkent — Hyatt халқаро брендига мансуб беш юлдузли люкс тоифадаги меҳмонхона. Меҳмонхона 8 қаватдан иборат бўлиб, унда жами 300 та хона мавжуд, шу жумладан 248 та стандарт, 52 та эса ярим люкс ва люкс хоналардир.
Лойиханинг қиймати: $87 млн.
Битим амалга оширилган йил: 2022 йил
Активлар тоифаси: Белгиланган даромад
Соҳа: Соғлиқни сақлаш ва таълим хизматлари
Обуна шакли: ёпик
Битим тузилмаси: Хорижий валютадаги индексланган облигациялар
Муддати: 5 йил
Умумий маълумот: AKFA Medline компанияси томонидан Тошкент вилоятида жойлашган Central Asian University (собиқ AKFA) университети кампусини қуриш учун умумий қиймати 211 миллиард сўм бўлган, номинали 10 миллион сўмдан 21,1 мингта корпоратив облигация чиқарилди ва жойлаштирилди. Ушбу облигациялар 5 йиллик муддатга мўлжалланган бўлиб, ёпиқ обуна шаклида жойлаштирилган ва ягона инвестор сифатида «Abu Dhabi Uzbek Investment» компанияси иштирок этган.
Central Asian University — Ўзбекистондаги йирик хусусий университетлардан бири бўлиб, талабаларни тиббиёт, бизнес, муҳандислик ва гуманитар фанлар йўналишларида тайёрлайди.
Лойиханинг қиймати: $20 млн.
Битим амалга оширилган йил: 2021 йил
Активлар тоифаси: Белгиланган даромад
Тармоқ: Агрохимикатлар
Обуна шакли: ёпик
Битим тузилмаси: Хорижий валютадаги индексланган облигациялар
Муддати: 5 йил
Умумий маълумот: Агрокимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялардан бири фаолиятини кенгайтириш мақсадида молиялаштирилди. Компания қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитлар етказиб беради, шунингдек, маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича маслаҳат хизматларини ҳам кўрсатади.
Лойиханинг қиймати: $10 млн.
Битимни амалга ошириш йили: 2022 йил
Активлар тоифаси: Кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш
Соҳаси: Турли
Битим тузилмаси: Банкларда мақсадли депозитлар
Муддат: 3–5 йил
Умумий маълумот: Кичик ва ўрта бизнес субъектларини (КЎБ) молиялаштириш дастури – Ўзбекистондаги етакчи тижорат банклари орқали КЎБ учун молиялаштиришга бўлган имкониятларни кенгайтириш. Ҳозирги кунда мазкур дастурда 1000 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти иштирок этмоқда ва умумий молиялаштириш ҳажми 77 миллион АҚШ долларидан ошди.
Лойиханинг қиймати: $77 млн.
Битим амалга оширилган йил: 2020 йил
Активлар тоифаси: Акциядорлик капитали
Соҳаси: Саноат
Битим тузилмаси: Қўшимча акция чиқарилиши (FPO)
Умумий маълумот: Оммавий жойлаштириш жараёнида акцияларни сотиб олиш орқали амалга оширилган инвестиция.
Лойиханинг қиймати: $1,3 млн.
Битим амалга оширилган йил: 2020 йил